халқ депутатлари Уйчи туман кенгашига  САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ 7-БОЯҒОН ОКРУГИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ДЕПУТАТЛИК САЙЛОВИДА ҚАТНАШИШИГА ИЖОЗАТ БЕРИШ ТЎҒРИСИДА

 

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашларига халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга сайловда қатнашиш учун тақдим этган ҳужжатларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20 ва 89-моддаларига мувофиқ, туман сайлов комиссияси

ҚАРОР   ҚИЛАДИ:

 

  • Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал–демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашларига бўшаб қолган ўринга депутатлик сайловида қатнашишига ижозат берилсин.
  • Мазкур қарор Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон Либерал–демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашларига юборилсин.
  • Ушбу қарор матбуотда эълон қилинсин.
  • Мазкур қарор ижросини таъминлаш туман сайлов комиссияси раиси ўринбосари А.Нишанов зиммасига юклатилсин.

 

Туман сайлов комиссияси раиси                                     А.НАЖМИДДИНОВ.

Уйчи шаҳарчаси,

2021 йил 28 декабрь.