ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТУМАН КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ 7-БОЯҒОН ОКРУГИДА БЎШАБ ҚОЛГАН ЎРИНГА ДЕПУТАТЛИККА НОМЗОДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати–Ўзбекистон Либерал–демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман кенгашлари томонидан халқ депутатлари туман Кенгашида бўшаб қолган ўрин депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20, 90, 91, 92–моддаларига мувофиқ, туман сайлов комиссияси
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгаши депутатлигига номзодлар этиб қуйидагилар рўйхатга олинсин:
|
Номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми |
Туғилган йили |
Партияга мансублиги |
Иш жойи ва эгаллаб турган лавозими |
Доимий яшаш жойи |
Номзод кўрсатилган органнинг номи |
|
Мусаев Шухрат Мирсодиқович |
1973 |
ТИҲ- ЎзЛиДеП |
Уйчи тумани ҳокими |
Наманган шаҳри |
ТИҲ- ЎзЛиДеП туман кенгаши |
|
Холмирзаева Моҳира Олимжановна |
1971 |
ЎзХДП |
ЎзҲДП туман кенгаши ижрочи котиби |
Уйчи тумани |
ЎзХДП туман кенгаши |
|
Муминова Гулчеҳра Дедахановна |
1970 |
Ўзбекистон “Адолат” СДП |
Олмурут МФЙ раисининг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар бўйича ўринбосари |
Уйчи тумани |
Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгаши |
|
Атаханов Ботиржон Нурдинбоевич |
1973 |
Ўзбекистон Экологик партияси |
Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши ижроия қўмитаси раиси |
Уйчи тумани |
Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши |
- Халқ депутатлари Уйчи туман Кенгашида бўшаб қолган ўринга депутатликка номзодларни рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги қарорни маҳаллий матбуотда ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган муддатда эълон қилиниш вазифаси туман сайлов комиссияси раисининг ўринбосари А.Нишанов зиммасига юклатилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси А.НАЖМИДДИНОВ.
Уйчи шаҳарчаси,
2021 йил 30 декабрь.






