Наманганда юксак кўтаринкилик ва зўр тайёргарлик билан ташкил этилган
“Президент арчаси” байрам тантанаси болажонлар учун унутилмас онларни туҳфа этди. Вилоят Ёшлар марказида бошланган “Президент арчаси” тантаналарига оилавий болалар уйлари, ота-она қаровисиз қолган болалар, ота-оналари Ватан сарҳадларини ҳимоя қилиш йўлида қурбон бўлган болалар, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг 3 - 15 ёшли фарзандларидан иборат 212 нафар ўғил-қиз таклиф этилди. Тантанага таклиф этилган болажонларни вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Янги йил байрами билан муборакбод этиб, уларга эзгу тилаклар билдирди. Жамоатчилик вакиллари иштирокида 212 нафар болажонларнинг ҳар бирига “Президент совғаси” топширилди. Саҳнадаги бетакрор томошалар, “Янги йил орзуси” номли театрлаштирилган байрам дастури ўқувчи-ёшларни завқли саргузаштларга ошно этди.







