Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган. Унга мувофиқ, айни пайтда жойларда
Янги йил байрами муносабати билан байрам ярмаркалари ташкил этилмоқда. Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Уйчи туманида ҳам қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг савдо ярмаркалари ташкил қилинди.Унда деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “Янги йил ярмаркалари” ва “Элга хизмат – беминнат” расталарида 30 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари аҳолига арзон нархларда таклиф этилмоқда. Бозорда тумандаги қайта ишлаш корхоналари, хусусий тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, шунингдек, чорвачилик, боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ўз маҳсулотлари билан ярмаркада иштирок этмоқда. Деҳқонлар, боғбону соҳибкорлар, чорвадорлар ҳунармандлар сархил мева, сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари, гўшт, тухум, балиқ, қандола






