Маҳаллаларда олиб бориладиган ишлар, хонадонбай ўрганиш, томорқадан фойдаланиш, иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш маҳалла ёрдамчиларидан катта масъулият талаб этади.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги Наманган вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи Улуғбек Асқаров томонидан “Маҳалладаги бўш турган объектлардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари” мавзусида тушунчалар берилди.






