Ассалому алайкум, ҳурматли депутатлар!
Азиз юртдошлар!
Аввалом бор, Сизларни кириб келаётган янги 2022 йил билан туман ҳокимлиги ва барча жамоатчилик номидан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.
Халқ депутатларига ва халқимизга йўлланаётган бу йилги Мурожаатнома, ўтган йиллардан фарқли равишда, мураккаб бир даврга тўғри келмоқда.
Барчамиз яхши биламизки, бугунги кунда бутун жаҳон, қолаверса, республикамизда ҳам коронавирус пандемияси кузатилди. Бу нафақат туманимиз, балки бутун республика ва жаҳон иқтисодиётига катта таъсирини кўрсатди.
Халқимизнинг букилмас иродаси, фидокорона меҳнати ва матонати, аҳоли ва давлат органларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари туфайли мавжуд қийинчиликларни мардонавор енгиб ўтмоқдамиз.
Президентимизнинг ташаббуслари билан ўз пайтида кўрилган тезкор ва тизимли чоралар натижасида ушбу хатарли касалликнинг кенг тарқалишига йўл қўйилмади. Юртимизда осойишта ҳаёт, барқарор иқтисодий ривожланиш давом этмоқда.
Карантин талабларини тўғри қабул қилиб, уларга амал қилган, сабр-тоқатли, олижаноб халқимизга, ўта хатарли вазиятда ўзини аямасдан мардона меҳнат қилган жонкуяр шифокорларга, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракатида муносиб иштирок этган барча тадбиркор ва фуқароларга яна бир бор ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимни изҳор этаман.
Ҳурматли депутатлар!
Қадрли юртдошлар!
“Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустахкамлаш йили”да Давлат дастурига мувофиқ янги Ўзбекистонни барпо этиш бўйича барча соҳаларда ислоҳотларни қатъий давом эттирдик.
Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида жонажон Ўзбекистонимизда эришилган ютуқларимиз тарихга айланиб, олдимизда янгидан-янги ўзгаришларни амалга ошириш бўйича улкан вазифа ва имкониятлар пайдо бўлмоқда.
Шу боис, бугун Сизлар билан биргаликда туманни 2021 йил якуни сарҳисоб қилиб, келгуси йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор йўналиш ва вазифаларни белгилаб олишимиз лозим.
2021 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР БЎЙИЧА.
Ўтган давр мобайнида пандемия шароитида иқтисодиёт тармоқлари, шу жумладан, тадбиркорлик субъектларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, фаолиятини вақтинча тўхтатган корхоналар фаолиятини қайтадан тиклаш, бюджетга тушумлар миқдорини кўпайтириш ва бу орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича сектор раҳбарлари ва бошқа мутассади идора, ташкилотлар билан биргаликда бир қатор ишлар амалга оширилди.
2021 йилда амалга оширилган иқтисодий ва макроиқтисодий кўрсаткичлар:
2021 йил январь-декабрь ойлари якуни билан ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 110,5 %, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 104,5 %, пудрат ишлари 112,5 %, чакана савдо айланмаси 107,1 % ва жами хизмат ҳажми 121,0 % ни ташкил этмоқда.
Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари улуши 3 млн 749 минг сўмни, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 млн 692 минг сўмни, пудрат ишлари 2 млн. 250 минг сўмни, чакана савдо айланмаси 2 млн. 932 минг сўмни ва хизмат ҳажми 3 млн 176 минг сўмни ташкил этади.
Маҳаллий бюджет ижроси:
Жорий йилда туман маҳаллий бюджети даромадлари режаси 54,4 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 60,8 млрд. сўмни ёки 6,4 млрд. сўмга (112%) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.
Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг харажатлар аниқланган режа 188,9 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 196,0 млрд. сўмга ёки 103,7 % га молиялаштирилиши кутилмоқда.
Туман маҳаллий бюджетининг харажатлари қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилди. Жумладан,
Мактабгача таълим соҳасига 22 млрд. 8 млн. сўм;
Халқ таълимига 10 млрд. 2 млн. сўм;
Соғлиқни сақлашга 67 млрд. 2 млн. сўм;
Маданият соҳаси учун 1 млрд. 4 млн. сўм;
Спортни ривожлантириш учун 4 млрд. 194 млн.сўм
Бошқа соҳалар учун 90,2 млрд. сўм.
Маблағлар, аввало, биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларга 109 млрд. 117 млн. сўмни умумий харажатдаги улуши 68 % ни ҳамда 51,7 млрд. сўм бошқа харажатларга йўналтирилмоқда.
Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида сув тармоғини яхшилаш, ички йўлларини равон ҳолатга келтириш учун туман чора-тадбирлар режасига асосан 1,3 млрд. сўм дастурларнинг параметрларини амалга оширишга йўналтирилди.
Бундан ташқари, ижтимоий соҳани 2020-2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига комплекс тайёрлаш мақсадида 3,5 млрд. сўм маблағ йўналтирилди.
Бандлик масаласи:
Жорий йилнинг ўтган даврида туманда 89 та лойиҳада 1083 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этиш ҳисобига 415 та, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 435 та, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 233 та янги иш ўринлари яратилди.
Шунингдек, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш сўраб 5508 нафар фуқаро мурожаат қилган бўлса, шундан 3545 нафари (3582 нафар 66 % аёллар, 1927 нафар 54,3 % ёшлар) корхона ва ташкилотлардаги мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлаштиришга эришилган.
Туман бўйича 1671 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишига жалб этилган бўлиб, уларнинг иш ҳақи учун 1,23 млрд. сўм маблағ ажратилди. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига солиштирганда 3 баробарга кўпайганини кўриш мумкин.
Миграция масаласида:
Жорий йилнинг 1 декабрь ҳолатига 3336 нафар шахс хориждан қайтиб келган бўлиб, 2412 нафарининг бандлиги таъминланди.
Туманда ўқув марказларида ўқув курслари ташкил этилиб, дастур асосида ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаш мақсадида 366 нафар ишсиз касб-ҳунарга ўқитилди ва қайта тайёрланди. Ҳозирги кунда касб-ҳунарга ўқитиш марказида 5 та йўналишда 21 нафар фуқаро касб-ҳунарга ўқитилмоқда.
Жумладан: компьютер IT/WEB сайт йўналишида 22 нафар, тикувчилик йўналишида 125 нафар, электромонтёрлик йўналишида 45 нафар нафар, газ пайвандлаш йўналишида 15 нафар, қишлоқ хўжалиги, ошпаз ва қандолатчилик йўналишида 105 нафар, аёллар сартарошлиги йўналишида 15 нафар, бошқа ўқув курсларида 39 нафар ишсиз фуқаро касб-ҳунарга тайёрланди.
Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида
Камбағалликни қисқартириш масаласи:
2685 та эҳтиёжманд оила “Темир дафтар”га киритилган ва улар 12 038 нафар фуқаро демакдир. Ушбу оилалардаги меҳнатга лаёқатли ишсизлар сони 3 892 нафарни ташкил қилган.
Кўрсатилган моддий ёрдамлар ва тегишли моддий қўллаб-қувватлашлар вақтинча ишсиз, меҳнатга лаёқатли ишсизлардан 3 892 нафари ишга жойлаштирилди. Даромади ортган жами 2 532 та оила туман Кенгаши қарорлари асосида “Темир дафтар”дан чиқарилди.
Туманда бугунги кунга қадар “Темир дафтар”га киритилган ва эҳтиёжманд оилаларга “Саховат ва кўмак” ҳаракати доирасида жами 7 млрд 9 млн.сўмлик турли хил ёрдамлар кўрсатилди. 2020 йил давомида 6 млрд 4 млн.сўмлик, 2021 йил 1 декабрь ҳолатига 1 млрд. 532 млн.сўмлик беғараз ёрдамлар кўрсатилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сонли Фармони билан “Темир дафтар”даги 1446 та оилага 1 млрд 426 млн.сўм, ПҚ-4815-сонли қарорга асосан “Темир дафтар”даги 16 ёшга тўлмаган болаликдан ногирон ва боқувчисини йўқотган 1068 та оиланинг 2647 нафар 16 ёшга тўлмаган болаларига 1 млрд 323 млн.сўм бир марталик моддий ёрдам пуллари берилди.
Бундан ташқари, “Темир дафтар”даги оилаларни муборак Рамазон ҳайити муносабати билан ҳар бир хонадонга 1 қопдан картошка, сабзи, 10 килограммдан гурунч ҳамда 8 хил турдаги маҳсулот жамланган “Рамазон туҳфаси” қутилари беғараз ёрдам сифатида ўз эгаларига тарқатилди.
Инвестицияни жалб этиш ва маҳаллийлаштириш йўналишида:
Туманда 2021-2022 йилларда жами 159 та инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш режаси жорий йилда муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари мобайнида берилган вазифалар баёнида тасдиқланиб, 89 таси 2021 йилда, 70 таси 2022 йилда ишга туширилиши белгиланган.
2021 йил якуни билан 89 та лойиҳа бажарилишига эришилди, натижада 1083 та янги иш ўринлари яратилди.
Жумладан, умумий қиймати 213 млрд.сўм бўлган 49 та саноат лойиҳаси, умумий қиймати 61 млрд.сўм бўлган 24 та хизмат кўрсатиш лойиҳаси, умумий қиймати 69 млрд.сўм бўлган 16 та қишлоқ хўжалиги лойиҳаси амалга оширилди. Умумий ҳисобда бу лойиҳаларга 343 млрд.сўм маблағ сарфланди.
Экспортни қўллаб-қувватлаш борасида:
Туманда 2021 йилда 32 млн 292 минг АҚШ долларилик экспорт режаси белгиланган бўлиб, шундан 27 млн. 234 минг АҚШ долларилик саноат ҳамда 5 млн. 58 минг АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини амалга ошириш режалаштирилган эди.
Ҳозирги кунда жами 38 млн. 644 минг АҚШ долларилик маҳсулот экспорт қилинди ҳамда белгиланган режа 119,7 фоизга бажарилди.
Кичик саноат зоналарини ривожлантириш:
Уйчи туманида жами 5 та кичик саноат зонаси ташкил этилган. Дастлаб 3,6 гектар майдонга эга бўлган “Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасига асос солинди.
“Овчибулоқ” ёшлар кичик саноат зонасида 80 млрд. 700 млн. сўмлик 20 та лойиҳада 509 та янги иш ўринлари яратилади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 10 млрд. 100 млн.сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳисобига йиллик бюджетга 1,5 млрд. сўм солиқ тушуми амалга оширилиши режалаштирилган. Бугунги кунда 26 млрд. 800 млн. сўмлик 9 та лойиҳа ишга туширилиши ҳисобига 170 та янги иш ўринлари яратилди. Қолган тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. 2021 йилда 4 та янги (Ёркатай, Қумтепа, Янгиер, Юксалиш) кичик саноат зоналари ташкил этилди.
Ёркатай маҳалласи ҳудудида “Ёркатай” кичик саноат зонасининг умумий ер майдони 4,7 гектар бўлиб, 108,5 млрд. сўмлик 26 та лойиҳа жойлаштирилди, ушбу лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 960 та янги иш ўринлари яратилади. Йиллик ҳажми 12 млрд.700 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиши натижасида бюджетга 1,9 млрд. сўм солиқ тушуми туширилади.
Ахси маҳалласи ҳудудида “Юксалиш” кичик саноат зонаси ташкил этилган. Умумий ер майдони 28,0 гектар бўлиб, 369 млрд. 752 млн. сўмлик 65 та лойиҳа жойлашган. 1935 нафар янги иш ўринлари яратилади.
Дўстлик маҳалласи ҳудудида “Янгиер” кичик саноат зонаси ташкил этилган. Умумий ер майдони 2,4 гектар бўлиб, 27 млрд. 200 млн. сўмлик 9 та лойиҳа жойлаштирилган, 248 та янги иш ўрни яратилиши кўзланган.
“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2021-2022 йилларда Наманган вилоятидаги маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб уларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 17 майдаги 305-сонли қарорининг туманда ижросини таъминлаш, маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб, маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш орқали аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида Қумтепа маҳалласи ҳудудида аҳоли асосан темирни қайта ишлаш, шакл бериш ва темир дарвозалар ясашини ҳисобга олиб “Қумтепа” кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда. Умумий ер майдони 3,1 гектар бўлган ушбу кичик саноат зонасида жами 52 та лот мавжуд, ҳозирги кунда аукцион савдоларига қўйилган. Бу ерда 650 та янги ишчи ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Қурилиш йўналишида
Инвестиция дастури доирасида:
2021 йилда инвестиция дастурига асосида Янгиер МФЙда янги 330 ўринли мактаб қуриб битказилди. Шунингдек, 2 та мактаб мукаммал таъмирланди, 2 та мактаб реконструкция қилинди. Овчибулоқ МФЙда 1 та янги 180 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қурилди. Ушбу инвестиция дастури асосида жами 42 млрд. 571 млн. сўм маблағ сарфланди.
Маҳаллий инвестиция дастури доирасида:
2021 йилда тумандаги 27 та маҳалла фуқаролар йиғинининг 49 та кўчасида 42,8 км. қиймати 3 млрд. 353 млн.сўм маблағ ҳисобига шағаллаш ишлари бажарилган бўлса, 31 та МФЙдаги 46 та кўчада 30,7 км. қиймати 8 млрд. 999 млн.сўмлик асфальтлаш ишлари бажарилди.
Туманда йил давомида 4 млрд. 250 млн.сўм маблағ эвазига 41 км. ичимлик сув тармоғи тортилди.
Аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 37 та трансформатор пункти ҳамда 20,8 км электр тармоқлари мукаммал таъмирланди, 52,8 км янги электр тармоқлари тортилди, 21 та трансформатор пункти қуриб битказилди, 1 848 дона янги темир бетон таянч ўрнатилиб, жами 5 млрд. 796 млн.сўм маблағ сарфланди.
Уй-жой қурилиши:
Жорий йилда аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида жами 9 та 300 хонадондан иборат кўп қаватли тураржой бинолари қурилиш ишлари олиб борилмоқда, 80 та хонадондан иборат 4 та кўп қаватли арзон тураржой бинолари қуриб битказилди. Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан 220 та хонадондан иборат 5 та кўп қаватли тураржой бинолари қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
“
“Обод қишлоқ” дастури бўйича
Туманда 2021 йил “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Овчибулоқ ва Даҳиякота маҳалла фуқаролар йиғинларини ижтимоий-иқтисодий ҳамда аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида 12 млрд. 698 млн. сўм маблағ эвазига 4 та ижтимоий соҳа объектлари, Даҳиякота МФЙдаги 24-мактаб капитал таъмирланди, Овчибулоқ МФЙда янги 180 ўринли МТТ қурилди, 2 та ҚВП биноси мукаммал таъмирланди. Бундан ташқари, 2 та МФЙ биноси қуриб, фойдаланишга топширилди.
4 млрд. 729 млн.сўм маблағ эвазига 19 та кўчада 13 км. асфальтлаш ва 4.3 км шағаллаш ишлари бажарилди. 3,2 млрд.сўм маблағ эвазига 14.5 км ичимлик сув тармоғи тортилди. 1 млрд. 160 млн сўм маблағ эвазига 8,8 км электр тармоғи тортилди, 4 та трансформатор ўрнатилди.
Рақамли технологиялар:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 5 октябрдаги ПФ-6079-сонли Фармони доирасида барча умумтаълим мактабларида оптик толали алоқа линияларига охирловчи қурилмалар ўрнатилди ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш имконияти яратилди.
Рақамли инфратузилмани ривожлантириш мақсадида 2021 йилда 110 км. оптик толали алоқа линиялари қурилиб, уларнинг умумий узунлиги 235 км.га етказилди.
Жорий йилда умумий ҳисобда 3072 та интернет тармоғига кенг полосали уланиш портлари ўрнатилиб, 46 та мактабгача таълим, 45 та халқ таълими ва 15 та тиббиёт муассасалари юқори тезликка мўлжалланган оптик толали интернет тармоғига уланди.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида
Пахта ва ғалла етиштириш:
Туманимизда фермер хўжаликлари билан «Uztex Uchqurg'on» кластери билан 5869 гектар майдондан 21382 тонна пахта хом-ашёси етказиб бериш бўйича шартнома тузилиб, мавсум якуни билан 20 020 тонна пахта хом-ашёси топширилди.
6425 гектар ер майдонида 45 013 тонна, яъни 70,1 центнердан ғалла олиниб, 21 384 тонна дон қабул қилиш пунктларига топширилди ва шартномавий режага нисбатан 131 фоизга ортиғи билан бажарилди.
Чорвачиликни ривожлантириш:
Жорий йилнинг ўзида хориждан 64 бош қорамол олиб келиниб, тумандаги барча тоифадаги хўжаликлардаги наслли қорамоллар сони 17532 бошга етказилди.
2021 йилда жами 13200 тонна гўшт, 47400 тонна сут, 64 млн. дона тухум маҳсулоти етиштирилди. Олиб келинган қорамоллар ҳисобига гўшт ва сут маҳсулотлари 2020 йилга нисбатан 528 тонна гўшт (104 фоиз), 2350 тонна сут (105 фоиз), 3 млн. 840 минг дона тухум (106 фоиз) га оширилди.
Ерларни фойдаланишга қайтариш:
Туманда мелиоратив ҳолати ёмонлашган, ҳосилсиз, яроқсиз ҳолга келган боғлар бузилиб, қайта фойдаланишга киритиладиган 501 гектар майдон аниқланди ва қайта фойдаланишга киритиш учун 6 км. суғориш тармоғи, 2 дона насос агрегати қуриш ва таъмирлаш учун 26,2 млрд. сўм маблағ ҳисоб-китоб қилинди. Ушбу майдонларнинг 302 гектари интенсив боғ, 63 гектари шолизор, 9 гектарига дуккакли экинлар экилди.
Ижтимоий йўналишда
Мактабгача таълим:
Туманда мактабгача таълим ташкилотлари сони 278 тани ташкил этиб, жами 15031 нафар бола тарбияланади. 49 та давлат МТТ, 1 та хусусий, 2 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги МТТ, 226 та оилавий МТТ фаолият юритмоқда. Жорий йилда Чўртук МФЙ ҳудудида 240 қувватга эга 47-сонли давлат МТТ, Ғайрат, Дўстлик МФЙларида 48, 49-сонли давлат МТТлари очилиши ҳисобига 3-7 ёшли болаларни қамраб олиш кўрсаткичи 80 фоизга ошди.
Халқ таълими тизимида:
Тумандаги умумтаълим мактабларида 38576 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. 2021 йилда умумтаълим мактабларининг 11-синфини тамомлаган 2812 нафар битирувчидан 661 (23,5%) нафари олий таълимга кирди. 2020 йилда бу кўрсаткич 454 нафар (17,1%)ни ташкил этган.
Жумладан: 6-мактаб битирувчиларидан 52,5% олий таълимга ўқишга қабул қилинди.
Битирувчилар орасида олий маълумотли бўлишга интилиш ошиб бормоқда. Ҳозирнинг ўзида 21 нафар иқтидорли ўқувчи муддатидан аввал олий таълим муассасасининг талабаси бўлди. Қувонарлиси, уларнинг 4 нафари хорижий мамлакатлардаги олий таълим муассасаларида грант соҳиби бўлиб ўқишга қабул қилинган.
Мисол учун, 10-мактабининг 11-синф ўқувчиси Муҳаммадали Маматалиев муддатидан аввал Жанубий Кореянинг Kongju Uneversiteti, бир вақтнинг ўзида 4 та нуфузли университетга қабул қилинди. 45 минг АҚШ долларилик грант ҳам ютиб олди. 31-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Оқилжон Дадахонов муддатидан аввал Albion college-AQSHning Michigan Shtati университетига ўқишга қабул қилиниб, 32 минг АҚШ долларилик грант ҳам ютиб олди, бир вақтнинг ўзида 12 та нуфузли университетга ўқишга қабул қилинди.
Соғлиқни сақлаш тизимида:
Туманда тиббиёт бирлашмаси таркибида 1 та кўп тармоқли марказий поликлиника, 4 та оилавий поликлиника, 7 та оилавий шифокорлик пункти ва 400 ўринга мўлжалланган марказий шифохона мавжуд. Буларда жами амбулатор қабул 902 тани ташкил этади. Жорий йилда Хизиробод оила шифокорлик пункти капитал таъмирланиб, ишга туширилди. Даҳиякота оила шифокорлик пункти, 34-оила поликлиникасига қўшимча бино, марказий касалхонада 100 ўринли ички касалликлар бўлимида капитал таъмирлаш, реконструкция ишлари якунланмоқда. Лаборатория, марказлашган зарарсизлантириш бўлими, ҳисобхона ва маъмурият учун янги лойиҳадаги бино қурилиши бошланди. Бирламчи тизимдаги муассасаларга аҳолининг бепул даволаниши учун 66 турдаги дори-дармонга 250 млн. сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.
Ёшлар дафтари:
Туманда жами 125 минг 649 нафар ёш истиқомат қилиб, аҳолининг 59,2 фоизни ташкил этади.
Шундан 18-30 ёшгача бўлган ёшлар 41741 нафар (26,8 фоиз) ни ташкил қилади.
|
2021 йилда “Ёшлар дафтари”га 4054 нафар ёш (2365 нафари ўғил, 1689 нафари хотин-қизлар) киритилган эди. Жумладан, 1-секторда 1260 нафар (681 нафари ўғил, 579 нафари аёллар); 2-секторда 891 нафар (518 нафари ўғил, 373 нафари аёллар); 3-секторда 1073 нафар (658 нафари ўғил, 415 нафари аёллар); 4-секторда 830 нафар (508 нафари ўғил, 322 нафари аёллар) |
Амалга оширилган ишлар натижасида 3815 нафар (94,1 фоиз)и “Ёшлар дафтари”дан чиқарилди. Ҳозирда туман бўйича 239 нафар (5,9 фоизи) “Ёшлар дафтари”да қолмоқда.
“Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшлар соҳалар бўйича кўрилганда:
- 297 нафари (7,4 %) доимий иш ўринларига;
- 65 нафари (1,6 %) ташқи меҳнат миграциясидаги иш ўринларига;
- 228 нафар (5,7 %) ёшларга кредит маблағлари ажратилди;
- 2539 нафар (62,6 %) ёшларга ер майдонлари ажратилди;
- 633 нафар (15,8 %) ёшларга субсидия ажратилди;
- 82 нафар (2 %) ёшларга тўлов-контрактлари (63 нафари “Талабага мадад” бўйича) тўлаб берилди;
- 1 нафар (00,2 %) ёшга тиббий хизмат кўрсатилди;
- 154 нафарига (3,9 %) ҳайдовчилик гувоҳномаси учун тўлаб берилди.
“Ёшлар дафтари” жамғармасига 2021 йил давомида 2 млрд. 13 млн. сўм маблағ шакллантирилиб, бугунги кунга қадар асбоб-ускуналар харид қилиш учун 633 нафар ёшга 1 млрд. 193 млн сўм, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 120 нафар ёшга 117,8 млн сўм, СЧР тўлови учун 40 нафар ёшга 140 млн сўм, тўлов контракт учун 82 нафар ёшга 261 млн. 700 минг сўм, 5 муҳим ташаббусни қўллаб- қувватлаш учун 142 млн, даволаниш учун 11,6 млн. сўм, жами 2 млрд. 13 млн. сўм маблағ сарфланди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича янгича тизимни жорий этишга қаратилган “Ёшлар дастурлари” ижроси бўйича:
2021 йилга мўлжалланган “Ёшлар дастури”нинг жами 58 та банддан 56 та банди ижроси таъминланди.
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича:
Дастур доирасида 5791 нафар ёш иш билан таъминланди.
1060 нафар ёш доимий ва жамоат ишига, шундан 573 нафари бўш иш ўринларига, 137 нафари вақтинчалик жамоат ишига, 350 нафари янги лойиҳалар ташкил этиш ва корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига ишга жойлаштирилди. Тадбиркорлик фаолияти учун 1312 нафар ёшга 30 млрд. 256 млн. сўм кредит ажратилган. Бугунги кунга қадар баҳорги экиндан 1644 нафар ишсиз ёшга 240 гектар, такрорий экиндан1553 нафарига 232 гектар ер майдони ажратилди. 139 нафар ёш тадбиркорликка ўқитилди. 1+1 лойиҳаси асосида 470 нафар ёш тадбиркорга бириктирилди. Субсидиялар ажратиш орқали 830 нафарининг бандлигига кўмаклашилди.
Мисол учун: 1-сектор ҳудудидаги Қаҳрамон МФЙда яшовчи Насимжон Эргашев 7 йил Россия федерациясида ёлланма ишчи сифатида ишлаб, 2020 йил ноябрь ойида Ўзбекистонга қайтди. Маҳаллабай ўрганишлар ва ўтказилган хатлов натижасида Насимжон “Ёшлар дафтари”га киритилди ва “Агробанк” томонидан беданачиликни ривожлантириши учун унга 30 млн. сўм имтиёзли кредит ажратилди. Бугунги кунда Насимжон беданачилик орқали ўзи ва оила аъзолари бандлигини таъминлабгина қолмай, ойига 3,5-4 млн. сўм даромад манбаига ҳам эга бўлди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишлар:
5 та муҳим ташаббус доирасида жами 11 097 та инвентар, жиҳоз ва китоблар ажратилди.
Шундан 9 турдаги 68 та мусиқа, санъат, 616 та спорт инвентари, 69 та компьютер жамланмаси, 10 379 та бадиий китоб ажратилди.
Муассасаларда 65 та янги тўгарак ва секция ташкил этилиб, жами 565 нафар ёш қамраб олинди.
Жорий йил давомида жами 62 та, шундан 55 та “Street Workout” майдончаси, 1 та рақамли технологиялар ўқув маркази, 7 та (спортзал, фитнес зал, бошқалар) объект ишга туширилди.
2021 йил охирига қадар тумандаги 2-БЎСМда “Сендвич панелли” ёшлар спортзали қурилиши якунланади.
Маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 45 та умумтаълим мактабининг спортзалида ҳар куни соат 16-00 дан 23-00 га қадар спорт тўгараклари ташкил этилиб, уларга 9 мингдан ортиқ ёш қамраб олинди. Ўтган давр мобайнида 12 маротаба ҳоким кубоги ва 20 мартадан ортиқ сектор раҳбари кубоги мусобақалари ташкил этилди. Ғолиблар туман ҳокимлиги ва сектор раҳбарлари томонидан тақдирланди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашувлари хусусида
54 маротаба “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди. 2808 нафар ёшлар иштирок этиб, шундан 493 нафар ёш ўз таклиф ва муаммоларини билдирди.
155 нафар ёшнинг кредит сўраб қилган мурожаати юзасидан 116 нафарига (954 млн 200 минг сўм) маблағ ажратилди, 12 нафари тадбиркорлик йўналиши бўйича қайта ўқишга юборилди, қолган 27 нафари кредит олишни рад этди. 41 нафар ёш ўз мутахассислиги бўйича иш билан таъминлашни сўраб мурожаат этган бўлса, 28 нафари иш билан таъминланди, 7 нафарига мономарказларда касбга ўқитиш учун йўлланмалар берилди.
Ёшлар ишлари агентлигининг маҳаллалардаги вакиллигига 56 та МФЙга 285 нафар ёш очиқ танлов орқали ариза топширди.
Ўтказилган суҳбат натижасига кўра 56 нафар номзод танлаб олинди. Улардан 14 нафари 21-25 ёшгача, 32 нафари 26-30 ёшгача, 10 нафари 31-35 ёшгача бўлганларни ташкил этади. Номзодларнинг 53 нафари эркак, 3 нафари аёл, 30 нафари олий маълумотли, 20 нафари ўрта-махсус, 6 нафари тугалланмаган олий маълумотли, 33 нафари муддатли ҳарбий хизматни ўтаб келганлар.
Аёллар дафтари:
“Жамиятда аёллар ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларнинг ижросини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.
“Аёллар дафтари” бўйича 2 босқичли “Аёллар дафтари” рўйхати шакллантирилди.
Туманда мавжуд 38 360 та хонадонда яшовчи жами 109 508 нафар хотин-қиздан 41 389 нафари 30 ёшдан ошган аёллар. Тузилган ишчи гуруҳлар томонидан жорий йилнинг 12 июнь кунига қадар 56 та маҳаллада тўлиқ хатлов ишлари якунланди.
Ўтказилган хатлов натижасида жами 41 389 нафар аёлга анкета сўровномалар тўлдирилди.
Туманда 5494 нафар аёл “Аёллар дафтари”га киритилди.Уларни қуйидаги йўналишларда ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали ўз розиликлари асосида дафтардан чиқарилди.
Жумладан,
- 2726 нафар меҳнатга лаёқатли ишсиз аёлнинг (100%) бандлиги таъминланди;
- 520 нафар боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд аёлга;
- 500 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногиронлиги бўлган аёлга;
- 43 нафар уй-жойини таъмирлашга муҳтож биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган аёлга;
- 10 нафар нотурар жойларда истиқомат қилаётган аёл;
- 224 нафар қарамоғида бир ва ундан ортиқ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд ёлғиз аёлларга;
- 994 нафар тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлга;
- 332 нафар ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёлга;
- 99 нафар психологик маслаҳатга муҳтож аёлга амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Мазкур тадбирларга “Аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш жамғармаси” ҳисобидан 1 млрд. 668 млн. сўм маблағ мақсадли сарфланди.
Дафтарни шакллантиришда туман бўйича ҳозирги кунга қадар 38 620 та хонадон тўлиқ хатловдан ўтказилди.
2022 ЙИЛ РЕЖАЛАРИ ХУСУСИДА
Иқтисодий йўналишда макроиқтисодий кўрсаткичлар:
2022 йилда амалга оширилиши режалаштирилган лойиҳалар ва зарурий чора-тадбирлар натижасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 108,5 % га, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,1 % га, пудрат ишлари 110,3 % га ва жами хизмат ҳажми 112,0 % га ўсиши прогноз қилинган.
Маҳаллий бюджет режалари:
2022 йил умумий даромадлар режаси 186 млрд. сўмни белгиланиши кутилиб, шундан туман маҳаллий бюджет даромадлари режаси 69,5 млрд. сўм қилиб белгиланиши кутилмоқда. Шундан 16,3 млрд. сўм туман бюджетига тўлиқ ҳисобланиши кутилаётган солиқлар ва тўловлар, 53,2 млрд. сўм тақсимланувчи йиғимлар, солиқ ва тўловлар ҳисобига шаклланади.
2022 йилда ҳам солиқ тушуми манбаларини кўпайтириш, жойларда тўлов интизомини мустаҳкамлаш ҳамда барча даражадаги маҳаллий давлат ва бошқарув органларининг бу борада масъулиятини ошириб, даромадлар режаси ортиғи билан бажарилишини ўзимизга муҳим вазифа қилиб белгилаб олдик.
Бунда тадбиркорлик субъектлари сонини 2 баробарга ошириш ҳисобидан бюджетга солиқ тушумларини оширишга эришилади.
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик:
Туманимизда иқтисодий ўсишга эришишнинг асосий ва устувор йўналиши этиб тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш ҳар бир ижро органларини тадбиркорларга кўмакчига айлантиришимиз зарур бўлади.
Бунда муҳтарам Президентимизнинг ПҚ-31-сонли қарорлари ва ПФ-29-сонли фармонлари асосида 56 та маҳаллада ташкил этилган “Ҳоким ёрдамчилари” томонидан маҳалла ҳудудидаги тадбиркорларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиб, улардаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, янги тадбиркорлик субъектлари фаолиятини ташкил қилиш, бизнес-режаларни тайёрлаш ва уларни тижоратлаштириш, тадбиркорлик фаолиятини янада оширишни ўргатиш учун алоҳида эътибор қаратилади.
Юқорида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши ҳисобига 2022 йилда 470 та тадбиркорлик субъекти ташкил этилиб, улар сони 2 182 тага етказилади. Банклар томонидан ажратилаётган кредитларни 2 баробар ошириб, 251 млрд. сўмга етказиш таъминланади.
Шу жумладан;
-Хизмат кўрсатиш дастури бўйича 50,0 млрд. сўм;
-“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури бўйича 150,5 млрд. сўм;
-“Ёшлар - келажагимиз” дастури бўйича 15,5 млрд. сўм;
-Ҳунармандчилик дастури доирасида 10,0 млрд. сўм;
-Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 25,0 млрд. сўмни ташкил қилади.
Инвестиция лойиҳалари
2022 йилда ҳудудий инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 1 трлн. 78 млрд. сўмлик 134 та лойиҳани ишга тушириб, 3655 та янги иш ўринлари яратиш белгилаб олинди.
Жумладан, саноат йўналишида 919 млрд. 141 млн. сўмлик 92 та (3170 та иш ўрни), қишлоқ хўжалиги йўналишида 95 млрд. 352 млн. сўмлик 17 та (210 та иш ўрни) ҳамда хизмат кўрсатиш йўналишида 63 млрд. 800 млн. сўмлик 25 та (275 та иш ўрни) лойиҳа амалга оширилади.
Экспортни қўллаб-қувватлаш борасида:
Экспорт фаолиятига янги корхоналарни жалб этиш ва янги турдаги маҳсулотларни экспортга йўналтиришга алоҳида эътибор қаратилади.
2022 йилда жами 40 млн. 600 минг. АҚШ долларлик товар ва хизматлар экспортга чиқарилиши ва бу кўрсаткич йил якуни билан 125 фоизга бажарилиши режалаштирилган.
Шундан, саноат маҳсулотлари 35 млн. 100 минг АҚШ доллар ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 5 млн. 500 минг АҚШ долларига етказилиб, экспорт режаси 125 фоизга орттирилиши режалаштирилди.
Хусусан, “Мега текстил” қўшма корхонаси томонидан ишлаб чиқарилаётган калава ип маҳсулотлари Туркия ва Хитой давлатларига 10 млн. 800 минг АҚШ долларилик, “Нафис чарм” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган тайёр тери маҳсулотлари Хитой, Туркия ва Европанинг йирик давлатларига 8 млн. 500 минг АҚШ долларилик, “Баркас текс груп” МЧЖ томонидан трикотаж маҳсулотлари Россия ва қўшни давлатларга 7 млн. 400 минг АҚШ доллари ва бошқа экспортёр корхоналар ҳисобига экспорт қилиниш режалаштирилмокда.
Кичик саноат зоналарини ривожлантириш:
Қумтепа маҳалласи ҳудудида “Ёшлар” кичик саноат зонасини ташкил этиш. Умумий ер майдони 3,1 гектар бўлиб, 20 млрд. сўмлик 52 та лойиҳани жойлаштириш ва лойиҳалар ишга туширилиши натижасида 650 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Йиллик 15 млрд. 800 млн. сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳисобига йиллик бюджетга 712 млн. сўм солиқ тушуми амалга оширилади.
Қурилиш йўналишида Инвестиция дастури доирасида:
2022 йил Инвестиция дастури бўйича 1 та мактаб, 2 та мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 1 та ТТБнинг терапия бўлимини янги қуриш ва мукаммал таъмирлаш режалаштирилмоқда.
Маҳаллий инвестиция дастури доирасида:
2022 йилда тумандаги 28 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 31 та кўчада 40 км. қиймати 4 млрд. 120 млн.сўм маблағ ҳисобига шағаллаш, 27 та МФЙдаги 35 та кўчада 32 км. қиймати 12 млрд. 130 млн. сўм маблағ ҳисобига асфальтлаш ишлари бажарилиши режалаштирилмоқда.
Туманда 2022 йил давомида 3 млрд. 250 млн. сўм маблағ эвазига 26 км. ичимлик сув тармоғи тортилади.
2022 йилда аҳолининг электр таъминотини яхшилаш мақсадида 41 та трансформатор пункти ҳамда 102 км. электр тармоқлари мукаммал таъмирланади. 83,3 км. янги электр тармоқлари, 25 дона янги трансформатор пункти, 2915 дона янги темир-бетон таянчлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлиб, жами 8 млрд. 331 млн. сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.
Уй-жой қурилиши:
2022 йилда аҳолининг уй-жойга бўлган талабини қондириш мақсадида жами туманда 416 та хонадондан иборат кўп қаватли тураржой бинолари қурилиши режалаштирилмоқда. Шундан 80 та хонадондан иборат 4 та кўп қаватли арзон тураржой бинолари ва тадбиркорлар томонидан 336 та хонадондан иборат 7 та кўп қаватли тураржой биноларини куриш режалаштирилмокда,
Рақамли технология:
2022 йилда “Обод қишлоқ” дастури асосида 2 та МФЙда жами 7 млрд. 430 млн.сўм маблағ ҳисобига 20,3 км асфальтлаш ва шағаллаш ишлари режалаштирилган бўлиб, дастур асосида 11,5 км. янги сув тармоқлари, 10,5 км электр тармоқлари, 4 дона трансформатор пункти ўрнатилиши режалаштирилмоқда.
Қишлоқ хўжалиги йўналишида 2022 йилда
Пахта ва ғалла етиштириш:
Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратиш бўйича 2022 йилда туманнинг барча ҳудудларида пахта ва ғалла хом ашёси етиштириш кластер усулида амалга оширилади ҳамда пахта-тўқимачилик ва ғаллачилик кластерлари томонидан қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ҳудудларда инвестицион лойиҳалар амалга оширилади.
Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш:
Туманда 2022 йил ҳосили учун 14 минг 482 гектар экин ер майдонига, шундан 13986 гектар асосий, 6921 гектар такрорий ҳамда 496 гектар оралиқ майдонга қишлоқ хўжалиги экинлари экилади.
Шу билан бирга, 2022 йилда эртаки экинлардан ва ғалладан бўшайдиган 6425 гектар ҳамда 1110 гектар боғ ва ток қатор ораларида қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади.
Деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш мақсадида мавжуд 38443 та деҳқон хўжаликлари аҳоли хонадонларидаги 2341,8 гектар томорқа ерларининг 863 гектарига тўқсонбости, 1209 гектарига эртаки ва 1044 гектарига ўртаки экиш ташкил этилади.
Юқоридаги тадбирлар натижасида 52 минг 364 тонна бошоқли дон, 21 минг 832 тонна пахта, 16507 тонна сабзавот, 1924 тонна полиз, 9050 тонна картошка, 2516 тонна мойли, 6 минг 338 тонна дуккакли, 3 минг 606 тонна мева, 3291 тонна узум, 9877 тонна гўшт, 68 749 тонна сут, 18 млн дона тухум ишлаб чикарилади.
Қишлоқ хўжалигида инновациялар:
Қишлоқ хўжалигида илм-фан, таълим, ахборот ва маслаҳат хизматлари тизимини ривожлантириш бўйича инновациялар тизими (AKIS) доирасида “Ягона дарча” тамойили асосида фаолият олиб борадиган давлат муассасаси шаклидаги “Агрохизматлар маркази” ташкил этилади.
Шунингдек, соҳага замонавий иновацион технологияларни жорий этиш ишлари ҳажми жорий йилга нисбатан 2 баробарга оширилади.
Жумладан, жами 1926 гектар майдонда сувни тежайдиган технологияларда суғориш жорий қилинади. Шундан 1476 гектар томчилатиб, 450 гектар ёмғирлатиб усулида суғориш таъминланади.
Пахта – ғалла ер майдонлари қисқартирилиб, 552 гектар ер майдони 5 242 нафар ахолига 10 йил муддатга дехқончилик қилишлари учун ижарага берилади.
Ижтимоий йўналишда
Мактабгача таълим:
Мактабгача таълим қамровини ошириш
Туманда 3-7 ёшдаги 18892 нафар боланинг 15031 нафари боғчаларга қамраб олиниб, қамров даражаси 80 % ни ташкил қилади. Бугунги кунда 3861 нафар бола МТТларга қамраб олинмаган.
2022 йилда қуйидагилар амалга оширилади.
Инвестиция дастури доирасида Ҳуррият МФЙда 6,2 млрд. сўм. маблағ ҳисобига 17-давлат МТТ реконструкция қилиниб, 300 нафар бола, 7,3 млрд. сўм маблағ ҳисобига Исломобод МФЙ ҳудудида 180 қувватга эга янги давлат МТТ қуриш ҳисобига 200 нафар бола қамраб олинади
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Ўнҳаят МФЙдаги 4-сонли давлат МТТ мукаммал таъмирланади.
30 та оилавий боғчани ташкил қилиш ҳисобига 750 нафар бола қамраб олиниб, барча имкониятлардан келиб чиқиб, 3-7 ёшли болалар қамровини 2022 йил давомида 87 фоизга етказилади.
Халқ таълими тизимида:
Туманда жами 45 та умумтаълим мактаби фаолият юритмоқда. 2021 йил инвестиция дастури доирасида Янгиер МФЙ ҳудудига 330 ўринли янги мактабга 11 млрд. 225 млн. сўм, Обод МФЙдаги 35-мактабни (1100 ўқувчи ўрни) мукаммал қайта қуриш учун 9 млрд. 631 млн. сўм, Қувурбоши МФЙдаги 44-мактабга 210 ўринли қўшимча ўқув биноси ва 12х24 ўлчамли спортзал қуришга 3 млрд. 977 млн сўм, Зиёкор МФЙдаги 9-мактабни мукаммал таъмирлашга 5 млрд. 525 млн сўм, Қумтепа МФЙда жойлашган 18-мактабни мукаммал таъмирлашга 5 млрд. 112 млн. сўм, “Обод қишлоқ” давлат дастури доирасида Даҳиякота МФЙдаги 24-мактабни мукаммал таъмирлаш учун 4 млрд. 057 млн. сўм ажратилган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари тўлиқ ниҳоясига етказилган.
2022 ЙИЛДА ҚУЙИДАГИЛАР АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
“Обод қишлоқ” дастури доирасида Пастгузар МФЙда 660 ўринли янги мактаб қуриш ва Инвестиция дастури доирасида Ўнҳаят МФЙдаги 3-мактаб реконструкция қилиш режалаштирилмоқда.
Умумтаълим соҳаси учун 2022 йилда жами 33 млрд. 900 млн. сўм маблағ талаб қилинади.
Соғлиқни сақлаш тизимида:
2022 йилда 4 млрд. сўм ҳисобига марказлашган зарарсизлантириш бўлими, ҳисобхона ва маъмурият учун янги лойиҳадаги бино қуриш ва 3 млрд. сўм ҳисобига паталогоанатомия биноси қуриш учун 3 млрд. сўм ҳисобига тез тиббий ёрдам ва лаборатория биноси қуриш режалаштирилмокда
Ёшлар ишлари бўйича:
- Ёшлар бандлигини таъминлаш йўналишида:
Туманда 5 та кичик саноат зонаси ташкил этиш ҳисобига 2564 нафар, 250 нафарига шахсий томорқада иссиқҳона қуриб бериш ҳамда уларни кооперативларга аъзо қилиш, 98 нафари янги лойиҳалар ташкил этиш ва корхоналар фаолиятини қайта тиклаш, 444 нафар ёшларнинг тадбиркорлик лойиҳаларига кредит ажратиш, 89 нафари ҳунармандчилик лойиҳаларига, 196 нафари “Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида тадбиркорларга бириктирилиш (1+1), 98 нафарини бўш иш ўринларига жойлаш, 2735 нафари деҳқончилик тармоқларига ер майдони ажратиш орқали бандлиги таъминланади.
Шунингдек, 278 нафар ёшларнинг ижтимоий муаммолари ҳал этилади.
Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш бўйича.
Туманда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 79550 нафар ёш қамраб олинади.
Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида 2 та сунъий қопламали майдон, 1 та маданият маркази, 3 та фитнес клуби, 2 та умумтаълим мактабида спортзал ҳамда 4 та МФЙда замонавий спорт комплекси ташкил этиш режалаштирилган.
Азиз ҳамюртлар!
Пок ниятлар билан бошланган хайрли ишлар, албатта, ижобат бўлади.
Яна бир бор барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, ютуқ ва омадлар, оилавий бахт-саодат тилайман.
Эътиборларингиз учун раҳмат!






