Унда халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, секторлар раҳбарлари, туман ҳокимининг соҳалар бўйича ўринбосарлари, ташкилот, корхоналар раҳбарлари, сиёсий партиялар, МФЙлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар иштирок этдилар.

Сессияни 22-Бўстон сайлов округидан депутат Отабек Жалолов очди ва олиб борди. 

Дастлаб сессия кун тартиби тасдиқлаб олинди. Туман ҳокими в.в.б. Шокиржон Имамовнинг “Уйчи тумани ҳокимининг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан МУРОЖААТНОМАСИ” тингланди.

Мурожаатнома юзасидан сессия иштирокчилари муносабат ва таклифлар билдиришди.

Сессияда кўрилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия ишида тумандан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Барно Мирзамова, халқ депутатлари вилоят Кенгаши котибият мудири Равшан Абдуллаев иштирок этдилар.

@uychihokimligi