"Маҳалла раислари соҳага алоқаси йўқ жуда кўп ишлар билан банд қилинганди. Ҳоким ёрдамчилари энди иқтисод бўйича муаммоларни ҳал қилса, ёшлар етакчиси ёшларнинг вақтини мазмунли ўтказиш, илм олишларига эътибор қаратади. Чунки келажак фақат илм билан, бизнинг бошқача йўлимиз йўқ!

Бу иккиси раисга икки қанотдек ёрдам беришади. Аҳолига маданий тадбирлар уюштиринглар, театрларга олиб боринглар, китоб ўқишни ташкил қилинглар. Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳаётини, Ўткир Ҳошимов, Пиримқул Қодиров, Абдулла Орипов асарларини болаларимизга таништирайлик. Боболаримиз қандай улуғ одамлар бўлганини халқимиз англаб етсин. Бизнинг буюк тарихимиз бор”. 

 Шавкат Мирзиёев