Халқ депутатлари туман Кенгашининг олтинчи чақириқ 43-сессиясини чақириш тўғрисида
“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 17-моддаларига мувофиқ,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
I. Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ 43-сессияси 2021 йил 17 декабрь куни соат 1400 да туман маданият марказида чақирилсин.
II. Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ 43-сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:
1. Уйчи тумани ҳокимининг 2021 йил ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари ва 2022 йил режалари юзасидан МУРОЖААТНОМАСИ тўғрисида.
2. Халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раисининг ахбороти.
Туман ҳокими в.в.б. Ш.Имамов.






