Наманган вилояти "Кексаларни эъзозлаш жамоат фонди"нинг 2021 йил 1 декабрдаги 31-сонли қарорига кўра вилоят "Кексаларни эъзозлаш жамоат фонди" маблағлари ҳисобидан "Меҳр-мурувват ойлиги" муносабати билан Уйчи туманида хайрия тадбирлари ўтказилди.

Ҳожиобод МФЙда истиқомат қилаётган бир гуруҳ ногиронлиги бўлган эҳтиёжманд оилалар, нуронийлар ҳолидан хабар олинди ҳамда моддий-маънавий кўмак берилди.

"Кексаларни эъзозлаш жамоат фонди" туман бўлими ходимларига "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлими ходимлари моддий рағбатлантириш пулларини тарқатишга яқиндан кўмаклашишмокда.

Кўрсатилган эътибордан фаол нуронийлар, ногиронлиги бўлган фуқаролар Наманган вилояти "Кексалар эъзозлаш жамоат фонди" раиси И.Нажмиддиновга, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бошқармаси бошлиғи А.Мукарамовга ҳамда масъул мутасадди раҳбарларга ўз миннатдорчиликларини билдиришди.