Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадзокир Маматхонов ташаббуси билан ҳар бир маҳалладан эҳтиёжманд, бемор қариялар, ногиронлиги бор оилалар аниқланиб, уларнинг биттадан хонадонида яшаш учун қулай шарт-шароитлар яратилиб, жиҳозлаб берилмоқда.

Туманимиз раҳбари Олмурут МФЙ "Боғ кўча"сида яшовчи, етмиш бир ёшни қаршилаган Қодиржон Норйигитов хонадонидаги битта уйни таъмирлаб, жиҳозлаб берди. Отахон энди шинам ва кўркам хонада истиқомат қилмоқдалар. Бу каби саховат тадбирлари барча маҳаллаларда давом этмоқда.