Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан уюштирилган навбатдаги пресс тур "Nam big Tex" МЧЖга бўлди.
Жамият директори Боситхон Қозоқбоевнинг таъкидлашича, ҳозирда корхонада элликдан ортиқ хотин-қиз ва ёшлар меҳнат қилмоқда. Мақсад ишчи ўринларини юзтага етказиш. Корхонада ўн бешдан зиёд аёллар, эркаклар ва болаларнинг усти либослари тайёрланади. Тўқсон фоиз маҳсулот МДҲ давлатларига экспорт қилинади. Жорий йилнинг ўтган даврида 0,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинишига эришилди.
Пресс тур давомида ОАВ вакиллари ўзларини қизиқтирган кўплаб маълумотларга эга бўлишди.







