Республика Маънавият ва маърифат маркази Уйчи туман бўлинмаси ҳамда туман аборот-кутубхона марказининг туманимиз маънавий-адабий муҳитига муносиб ҳисса қўшган ижодкор, маънавият фидойиси Ўринбой Мўминов, ижодкорлар Маҳаммаджон Нишонов,

Маҳбуба Ёқуббоева, Аҳмаджон Каримов, Адҳамжон Аҳмаджонов, Зоҳидахон Аҳмаджонова ва Шокиржон Бойхоновлар ижодига бағишлаб “Маънавият – қалбим гавҳари” мавзусидаги ижодкорларнинг янги чоп этилган китоблари тақдимоти ўтказилади.Тадбир тумандаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 14 декабрь куни соат 10. 00 да бўлиб ўтади. Бунда ижодкорларнинг асарлари, янги адабиётлардан иборат “Уйчилик ижодкорлар” китоб кўргазмаси ташкил этилади. “Уйчи ижод гулшани” номли слайтлар ҳамда дилтортар тароналардан иборат концерт дастури намойиш қилинади. Тадбирда иштирок этиб, маданий ҳордиқ чиқаринг.(Ҳамкорлар: туман ҳокимлиги ахборот хизмати, “Уйчинома” газетаси, 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби, туман халқ таълими бўлими, Нуронийлар туман кенгаши)