Кейинги йилларда мамлакатимизда ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини такомиллаштириш, аҳоли билан ишлашда маҳалла фуқаролар йиғинлари фаоллигини ошириш мақсадида бир қатор Қонун ва қонуности
ҳужжатлар қабул қилинмоқда, ўзини-ўзи бошқариш органларига муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 февралдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мажмуаларини ташкил этиш бўйича 2021-2022 йилларга мўлжалланган манзилли дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги 46-сонли Қарорига асосан вилоятдаги ўзига тегишли биноси бўлмаган маҳалла фуқаролар йиғинлари учун янги бинолар қуриш белгиланган ва бугунги кунга қадар уларнинг аксарият кўпчилиги хизмат биноларига эга бўлишди.Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.Усмановнинг Наманган вилоятига ташрифи доирасида Наманган шаҳридаги “Афсоналар водийси”да маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари билан учрашув ўтказилди ва вилоятимиздаги яна 21 та маҳаллага, жумладан, Уйчи туманидан “Овчибулоқ», “Эзгулик” маҳалла фуқаролар йиғинларига янги компъютерлар жамланмалари тантанали топширилди.Шунингдек, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқаруви раиси Д.Усманов маросимга йиғилган маҳалла фуқаролар йиғинларининг раислари билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбатлашиб, тизимда келгусида амалга ошириладиган долзарб вазифалар ва режалар тўғрисида ҳам келишиб олинди.Акмалжон Усмонов.






