Туман ИИБ ташаббуси, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан туманидаги 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби фаоллар залида хотин-қизлар билан «Зўравонликка қарши 16 кун» акцияси доирасида маънавий- маърифий тадбир ўтказилди.

Унда туман ҳокимлиги, туман ИИБ, туман бош отинойиси, бош имом хатиб ҳамда барча МФЙ отинойиси, раис ўринбосарлари иштирок этишди.

Тадбирдан сўз олган туман ИИБ хотин-қизлар бўйича мутахассис, катта лейтенант Д. Сайдуллаева хотин-қизларни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 сентябрь кунидаги «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни билан таништирди.

Туман ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳ.Бозарова эр-хотин низоларида жазавага тушганларга нисбатан қандай йўл тутиш, эр-хотинга маслаҳатлар, хиёнат ҳолатларининг келиб чиқиши, уларга ўзгаларнинг таъсири, оилани сақлаб қолишга интилиш, тушкунликка мойиллик, медитация ҳолатлари, онг остида қолган салбий ҳиссиётлардан халос бўлиш, кечиримлилик - ожизлик белгисими, ўсмирлар орасидаги жиноятчилик ҳолатларининг камайиши учун тарбияда қайси жиҳатларга аҳамият бериш лозимлиги, ота-она ва фарзанд ўртасидаги мулоқотнинг йўқолиш сабаблари, «Оналар учун психолог мактаби»нинг вазифалари каби масалалар юзасидан савол-жавоб ўтказди.

Тадбир сўнгида ИИБ билан ҳамкорликда ишлаган 4 та маҳалла раис ўринбосарлари туман ИИБ, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими томонидан "Ташаккурнома" , эсдалик совғалари билан тақдирландилар.Уйчи туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими.