Туман ҳокими,1-сектор раҳбари М.Маматхонов сектор ҳудудида “маҳаллабай”, “хонадонбай” тизими бўйича иш ташкил этиш, “Аёллар дафтари”,
“Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, ўн йилга ажратилган ер майдонлари берилиши учун рўйхатларни шакллантириш ҳақида тавсиялар берди. Шунингдек, 2022 йил режасини тузиш, ҳар бир маҳалладан биттадан ночор оиланинг уйини таъмирлаб, қишки мавсумни беталофат ўтказишга кўмаклашиш, ҳудудлардаги муаммоларни ўрганиб чиқиб, ҳар бир ташкилот ўз йўналиши бўйича иш ташкил қилиши айтиб ўтилди. Йиғилишда маҳаллада истиқомат қилувчи аҳолининг оилавий тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг ҳунармандчилик, касаначилик, томорқадан самарали фойдаланиш, кичик ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва бошқа турдаги фаолиятларини йўлга қўйиши учун оилавий тадбиркорлик дастури доирасида кредитлар олишига кўмаклашиш, маҳалланинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, кооперация асосида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган “етакчи” тадбиркорларга имтиёзли кредитлар ажратишни ташкил этиш каби вазифалар бўйича ҳам тушунчалар бериб ўтилди.






