“Маҳалла – отанг, онанг”,- деб бежиз айтилмаган. Ҳар қандай масала, ёшлар таълим-тарбияси ҳам, аввало, маҳаллада, кенг жамоатчилик ўртасида ҳал этилса, турли келишмовчилар, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг ҳам олди олинади.

Бугун Қўрғонча МФЙда профилактика куни муносабати билан “Фарҳод” кўчасида яшовчи икки нафар фуқаро ўртасидаги ўзаро келишмовчилик муҳокама этилди. Унда туман ИИБ бошлиғи ўринбосари, подполковник А.Худойбердиев, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Уйчи туман бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Ғ.Жўраев, туман бош имом хатиби О.Исақов, маҳалла фаоллари қатнашдилар.

Йиғилишда яраштириш чоралари кўрилди. Фуқароларга мураббий этиб ўз таклифига кўра подполковник А.Худойбердиев ва МФЙ профилактика инспектори Ф.Абдураҳмонов, МФЙ фаоли Х.Қодировлар бириктирилди.Бундан ташқари, маҳаллада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида қилиниши лозим бўлган галдаги вазифалар белгилаб олинди.