Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилаётган навбатдаги ўқувда Уйчи туман ҳокимлиги аппарати ходимлари, туман ҳокимлигининг бўлимлари бошлиқлари иштирок этдилар.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.

Сиёсий-маърифий соатда спикерлар ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтилди.

Мазкур ўқув соати Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг YouTube даги расмий саҳифаси орқали берилмоқда.