Бугун туман ҳокимлигида туман ҳокими М.Маматхонов Ёшлар ишлари агентлигининг “Маҳаллада Ёшлар ишлари агентлиги вакили” номзодлигига эълон қилинган очиқ танлов натижаларига кўра юқори бал тўплаган ёшлар билан учрашиб, мулоқотда бўлди.
М.Маматхонов ёшларга маҳалла ривожига ҳисса қўшиш, ёшлар билан ишлаш, уларнинг муаммоларини ҳал этилишида кўмаклашиш ва бўш вақтни мазмунли ташкил этиш йўналишларида ташаббус кўрсатишлари лозимлигини таъкидлади.






