Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан мамлакатимизда кенг қулоч ёзган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг барча жойларида хайрли ишлар олиб борилмоқда.
Акция доирасида Наманган туманининг "Етти булоқ" истироҳат боғида вилоятдаги диний соҳа вакиллари, уламолар, нуронийлар ҳамда "Хидоя" ўрта махсус ислом билим юрти талабалари иштирокида манзарали ва мевали дарахтларнинг кўчати экилиб "Маърифат боғи" ташкил этилди. Ушбу ташкил этилган боғни бардавом бўлишини сўраб жонлиқ сўйилиб, уламолар томонидан дуот фотиҳалар ўқилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ж.Алойдинов, Наманган тумани ҳокими С.Мўминов ҳамда вилоятдаги барча диний соҳа вакиллари, Уйчи тумани имомлари иштирок этдилар.
Шу куни "Маърифат боғи"га 2000 тупга яқин мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.






