Туман ободонлаштириш бошқармасининг ишчи-ходимлари қишки мавсум олдидан ободонлаштириш ишларини ташкил қилишмоқда. Сув йўллари равонлаштириляпти. Дарахтларга шакл бериляпти.Бошқарманинг Абдумалик Ғофуров раҳбарлигидаги “Марказ 2” бригадаси аъзолари бу борада жонбозлик кўрсатишмоқда. Айниқса, Ҳожимирза Каримов, Шавкатжон Холиқов, Нурилло Эназаров, Дилшод Юнусов, Комила Акбарова, Қумрихон Куртиева каби ходимлар фидойилик кўрсатиб ишлашяпти.