Бугунги кунда қишлоқ хўжалигида кузги шудгорлаш ишлари қизғин паллага кирди.
Туманда 2022 йил ҳосили учун 7127 гектар ер шудгорланиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар амалда 4595 гектарга ёки 64 фоизга бажарилди. Қолган 2532 гектар майдондаги кузги шудгорлаш ишларини 28 ноябрь кунига қадар якунлаш чоралари кўрилмоқда. Бунинг учун туну кун иш ташкил қилинмоқда. Ушбу ишларни тез ва сифатли якунлаш мақсадида ҳар беш кунликда барча механизаторлар қўшимча рағбатлантирилмоқда.
Бугун бир пиёла чой ташкил қилиниб, механизаторларга 500 минг сўмдан пул маблағи берилди.






