Фестивалнинг якуний қисми Наманган туманидаги Маданият марказида тантанали тарзда бўлиб ўтди.
Унда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари Мусохон Аппақов, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раиси Зиёвуддин Мансуров, бир қатор вилоят ташкилотлари раҳбарлари ва ижодкорлар иштирок этдилар.
Эл суйган санъаткорлар Жалолиддин Усмонов, Баҳодир Ботиров, Абдужаббор Мўминов, Мухаммаджон Абдуллаев ва Жавохир Эркинбоевларнинг чиқишлари барчага манзур бўлди.
Дастур доирасида Фестивални ташкиллаштириш ва юқори савияда ўтказишга ўз хиссасини қўшган бир гуруҳ ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбарлари ташаккурнома, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.






