Уйчи туман маданият марказида Чортоқ, Янгиқўрғон, Учқўрғон, Норин, Уйчи туманларида ташкил этилган отядларга бириктирилган масъуллар ва туман ҳокимининг ўринбосарлари, ўрим-йиғимни ташкил этишга масъул бўлган вилоят мутасаддилари иштирокида 2025 йил ғалла ҳосилини ўриб-йиғиб олиш, мавсумга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида учрашув йиғилиши ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари С.Нишонбоев, вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Ҳакимовлар қатнашиб, навбатдаги вазифаларни белгилаб беришди.
Маълумот учун, Уйчи туманида жорий йил ҳосили учун етиштирилган 21397 тонна ғалла ўрим-йиғимида 23 та дон ўриш комбайни иштирок этади. Шу боис 23 та ўрим отряди ташкил қилиниб, ҳар бир отрядга 1 нафардан отряд раҳбари, комбайн оператори, ички ишлар, фавқулотда вазиятлар ходими ва ер тузувчи, етиштирилган ғалла ҳосилини дон корхонаси омборларига ташиш учун дон ўриш комбайнига 5 тадан автомашина бириктирилган.
Уйчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.







