Уйчи тумани маҳаллаларида O’zLiDeP туман кенгаши ташаббуси билан “Ишбилармон аёл - 2025” кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилмоқда.
“Янги Ўзбекистоннинг бунёдкор аёллари” шиори остида “Ишбилармон аёл-2025” кўрик-танловнинг навбатдаги саралаш босқичи Баландариқ МФЙда бўлди. Ушбу тадбирда ишчи гуруҳи томонидан "Dream Fastory" МЧЖ раҳбари Одинахон Абдуллаеванинг фаолияти ўрганилди. 5 йилдан буён фаолият юритаётган ушбу тикувчилик цехида 16 нафар хотин-қизнинг доимий бандлиги таъминланган. Бундан ташқари, 40 нафар касаначи хизмат қилади. Бу ерда асосан ишлаб чиқариш қўлқоплари тикилиб, Россия давлатига экспорт қилинади. Ишчиларнинг қулай ва хавфсиз ишлаши учун барча шарт- шароитлар яратилган. Аёллар ишбай усулида 3-6 миллион сўмгача даромад олиб, оилалари фаровонлигини таъминлашмоқда.
Тадбиркор О.Абдуллаева фаолияти эътироф этилиб, маҳалла ҳудудида танлов ғолиби, деб топилди.







