Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгаши раиси Солижон Мўминов халқ депутатлари Уйчи тумани Кенгаши котибиятида намунали Кенгаш фаолиятини ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Туман Кенгаши раиси Ш.Мусаев, Кенгаш котибияти мудири Н. Дедаханова олиб борилаётган ишлар ва навбатдаги режалар ҳақида маълумот беришди.
Ўрганиш давомида меъёрий ҳужжатларнинг юритилиши, депутатлар фаолияти, хоналарни сифатли таъмирлаш билан бирга, зарур шарт-шароитларни яратиш ва жиҳозлаш бўйича фикрлашиб олинди.







