УЙЧИДА ДХХ КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ ЯКУНЛАНДИ
Уйчи тумани бўйича минглаб ўғил-қизларни бирлаштирган спортнинг футбол ва мини футбол турлари бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақалари якунланди.
Овчибулоқ МФЙда жойлашган мини футбол майдонида мусобақанинг финал босқичи ҳамда ғолибларни тақдирлаш маросими бўлди. Унда тумани ҳокими Ш.Мусаев, туман ИИБ бошлиғи У.Эшанов, туман солиқ инспекцияси бошлиғи М.Қодиров, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи М.Заитовлар иштирок этдилар.
Ғолиб жамоалар диплом, қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.






