УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Наманган вилоятида чегара ва олис ҳудудлардаги, ишсизлик ва камбағаллик даражаси юқори бўлган, оғир тоифадаги жиноятчилик ва мурожатлар ошган ҳамда кўп миллатли байналминал маҳаллаларда 2025 йил май-июнь ойлари давомида маънавий-маърифий тадбирларни ўтказиш режа-графиги тасдиқланиб, иш ташкил этилмоқда.

Уйчи туманидаги Мевазор МФЙда жойлашган 15-мактабда уч авлод вакиллари учрашдилар. Уни туман ҳокимининг маслаҳатчиси, "Нуроний" жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллаев очди. Бадиий дастур, кўргазмалар, шеърий чиқишлар ва Авазбек Насриддинов ижросидаги ватанни улуғловчи қўшиқлар барчага манзур бўлди.

Тадбирда Президент Администрацияси вакили Т.Қодирова, вилоят оила ва хотин-қизлар бошқармаси бош мутахассиси Н.Юнусова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар фаол ўқувчиларга китоблар совға қилишди.