Қашқар МФЙ фаоллари, маҳалланинг 35 йиллик тажрибага эга устоз онахони Маҳмудахон Эгамбердиева билан ҳамкорликда "Илм, меҳнат инсонга бахт келтиради" мавзусида 7-мактабда учрашув ташкил этилди.
Тадбирда ўқувчи-қизларнинг маънавий-ахлоқий жиҳатларини шакллантиришга доир тушунчалар берилиб, таълим-тарбия, илм олиш, ҳунар ўрганишнинг қиз боланинг ҳаётидаги аҳамияти ҳақидаги фикрлар устоз Маҳмудахон ая томонидан айтиб ўтилди. Бундан ташқари, китобхонлик, китобни севишга доир қимматли фикрлар билдирилиб, шеърхонлик ўтказилди. Устоз томонидан бугунги кунги мактаб шароитлари учун шукроналик келтирилиб, бундан унумли фойдаланишга доир тарғибот ишлари олиб борилди. Қиз бола оила, маҳалланинг юзи эканлиги ҳақида устоз ҳаётий мисоллар асосида гапирди. Тадбирда билдирилган фикрлар шеърий лаҳзаларга, ҳикояларга уланди. Учрашувда ўқувчи-қизларнинг онгига ватанни севишга доир муқаддас туйғулар жойланди.






