"Hududgaz Namangan" газ таъминоти филиали истеъмолчиларга сервис хизматларни кўрсатиш бўйича директор ўринбосари вазифасида фаолият кўрсатган Муҳаммадхон Юнусхонович Шарипов “Уйчи тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи вазифасида иш бошлади.

М.Шарипов 1974 йилда Косонсой туманида туғилган. Маълумоти олий, 1996 йилда Наманган политехника институтини сув, иссиқлик газ таъминоти, канализация ва вентиляция мутахассислиги бўйича тамомлаган.