Бугун Россия пойтахти Москва шаҳридаги Lotte Plaza меҳмонхонасида россиялик ишбилармонлар билан музокаралар ўтказилди ҳамда бир қатор келишув шартномалари имзоланди.

Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Москва шаҳрида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ҳамда Россиянинг “Siberian Wellness” компанияси бош директори Наталья Гермоновна Гороховская ўртасида расмий учрашув бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда Наманган вилоятида “Siberian Wellness” компанияси билан ҳамкорликда мева-сабзавот кластерини ташкил этиш, хусусан, интенсив боғ, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, калибровка қилиш ҳамда замонавий музлатгич ташкил этиш бўйича қиймати 60 млн.доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.

Ушбу йирик мега лойиҳа 2022-2023 йилларда тўлиқ амалга оширилади, натижада эса 1000га яқин юртдошларимизнинг бандлиги таъминланади.

Наманган вилояти делегациясининг сафари давом этмоқда.