ШИРИН ХОТИРАЛАР ЁДГА ОЛИНДИ

Уйчи туманидаги 40-мактабда “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан билим даргоҳига фахрий устозлар таклиф этилди.

Шу куни марҳум устозлар хотирланди. Мактабда кўп йиллар она тили ва адабиёти фанидан сабоқ берган, шоира Зоҳидахон Аҳмаджонова ёдга олиниб, унинг ижодидан намуналар ўқилди. Шоиранинг оила аъзолари ва яқинлари кўрсатилган эътибор учун миннатдорчилик билдирдилар.

Ўқувчилар иштирокидаги бадиий дастур йиғилганларга манзур бўлди.

Бир пиёла чой устида давом этган дийдорлашув тадбирида ширин хотиралар ёдга олинди.