ИЛМ- ФАН ФИДОЙИЛАРИГА ЭҲТИРОМ
Вилоят ҳокимлиги ва “Нуроний” жамғармаси ташаббуси билан Наманганда туғилиб, ўсган, умрини илм-фанга бағишлаган инсонлар ва ёшлар вакиллари иштирокида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилмоқда.
“Ором” тантаналар мажмуасида бўлиб ўтган тадбирда уйчилик олимлар, иқтидорли ўқувчилар, нуронийлар, фаоллар қатнашдилар.
“Устозлар изидан нурли истиқбол сари” мавзусида ўтган мазкур тадбирда “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими масъул ходими А.Болтабоев, Республика маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими раҳбари М.Аппақов, меҳнат фахрийси А.Турсунов, Уйчи тумани ҳокими Ш.Мусаевлар сўзга чиқиб, илм-маърифат фидойиларига самимий тилаклар билдиришди, ёшларга оқ йўл тилашди.
Тадбирда туман маданият бўлими ва “Ёркатай оҳанграбоси” маҳалла фольклор жамоасининг бадиий дастури намойиш этилди. Якунда олимларга “Ташаккурнома”, қимматбаҳо совғалар, фанларни ўзлаштиришда юқори натижаларга эришган ўқувчиларга турли даражадаги диплом, пул мукофотлари топширилди.







