Уйчи туманидаги Обод ва Ахси маҳаллаларида маҳалла фуқаролар йиғини раиси сайлови бўлиб ўтди.
Сайлов қонунчиликка мувофиқ, очиқ ва шаффоф тарзда ташкил этилди. Унда маҳалланинг фаол аҳолиси, кексалар, хотин-қизлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари фаол қатнашди. Сайлов натижаларига кўра, аҳоли ишончини қозонган номзодлар Обод МФЙга Ғиёсиддин Сайдуллаев, Ахси МФЙга Иномжон Юлчибоевлар маҳалла раиси этиб сайланишди.
Сайлов давомида фуқаролар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар алоҳида қайд этилди. Маҳалла фаоллари сайлов натижасини юксак баҳолаб, келгусида янги сайланган раис ёнида янада жипс ва ҳамжиҳат бўлиб ишлашга тайёр эканликларини билдирдилар.






