Уйчи туманидаги 39-мактабда "Замонавий мактаб кутубхоначининг касбий компетенсияси" мавзусида ўқув-амалий вилоят семинари ўтказилди.
Семинар давомида туман ҳокими Ш.Мусаев мактаб кутубхоначилари билан суҳбатлашди. Туман ва вилоятдаги мактаб кутубхоначилари, раҳбарлари Наманган вилоятидаги шоирлардан Зафар Диёр, Усмон Носир, Бобораҳим Машраб ҳаёти ва ижодига оид очиқ дарсларни кузатишди. Мактаб кутубхоначи З.Дадамирзаева тақдимот орқали мактаб кутубхоначилари учун ўқув семинар маърузаларини тақдим этди.
Китоб ва китобхонликка оид бадиий тадбир Махмудхўжа Беҳбудийнинг "Падарқуш" драммаси барчада катта таассурот қолдирди. Семинар сўнгида Муҳаммадшариф Сўфизода номидаги вилоят болалар кутубхонаси раҳбари З.Тураходжаева, туман ММТБнинг тарбиявий ишларни мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси Ф.Боймирзаев семинар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирдилар, ташаккурномаларни тақдим этдилар.







