Наманган муҳандислик-технология институтида вилоят ҳокимлиги, Жахон фермерлар Кенгаши, Германия ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Европа иттифоқининг "BOOST" лойиҳаси ҳамда «Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари» вилоят кенгаши ҳамкорлигида «Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришда фан ва таълим интеграцияси, инновацион технологияларни татбиқ қилишда халқаро фермерларнинг роли» мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бошланмоқда.

Унда дунёнинг 13 та етакчи мамлакатларидан академиклар, профессор, илмий тадқиқотчилар ва изланишлар олиб бораётган ёшлар иштирок этишади.

Бугун анжуман иштирокчилари Наманган вилоятига етиб келишди. Уларни Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов кутиб олди.

Кун давомида меҳмонлар вилоятимизнинг диққатга сазовор манзиллари бўйлаб саёҳат қиладилар.