
Барча жойларда бўлгани каби Уйчи туманида ҳам маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг навбатдаги сайлови бўлиб ўтмоқда.
Бугун Машад маҳалла фуқаролар йиғинидаги 20-мактабда сайлов бўлиб ўтди.
Машад МФЙ раислиги учун саралаб олинган номзодларнинг меҳнат фаолияти билан таништирилгач, овоз бериш, хусусан, бюллетенларни тўлдириш тартиби тушунтирилди.
Сайлов якунида кўп овоз тўплаган Ҳошимжон Усмонов маҳалла раиси сифатида эълон қилинди.
Сайловда вилоят Кенгаши депутати Т.Исматиллаев, туман Кенгаши депутати Ф.Муҳиддиновлар сўзга чиқиб, фикр-мулоҳаза билдирдилар, янги раис фаолиятига омадлар тилашди.
Холислик, шаффофлик, тенглик ва муқобиллик тамойиллари асосидаги МФЙ раислари сайлови туманнинг барча маҳаллаларида ўтказилади.






