Бугун Уйчи туманидаги Истиқлол маҳалласида маҳалла раиси учун овоз бериш жараёни ўтказилди. Ушбу жараён очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида, фуқароларнинг фаол иштироки билан ташкил этилди. Овоз беришда барча зарурий шарт-шароитлар яратилиб, жараёнлар маҳалла аҳолиси гувоҳлигида адолатли ва холис тарзда амалга оширилди. Энг кўп овоз билан Собиржон Дадамирзаев маҳалла раиси этиб сайланди.

Туманда ҳозирги кунда 56 та МФЙ фаолият юритмоқда. Қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, эндиликда фуқаролар йиғини раисининг ваколат муддати 5 йил этиб белгиланди.