
Уйчи туман маданият марказида таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси туман бўлинмаси кенгаши ҳамда вилоят камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси ҳамкорлигида ўқув-семинар ташкил қилинди.
Мазкур ўқув семинар “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш куни”га бағишланди. “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусидаги давра суҳбатида меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш ҳақида сўз борди.
Шунингдек, малакали ҳуқуқшунослар томонидан ўқув семинар иштирокчиларига тушунтиришлар берилиб, саволларга жавоблар қайтарилди.
Мирзамаҳмуд ТЎХТАБОЕВ,Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Уйчи туман бўлинмаси кенгаши раиси.






