Уйчи туманида ДХХ кубогининг саралаш босқичиларига старт берилди
16 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги учун спортнинг футбол тури бўйича саралаш босқичи беллашувлари ўтказилмоқда.
Туманнинг 4 та сектори кесимида 56 та маҳалла йигитларидан ташкил топган жамоалар ўртасида секторларга бўлинган ҳолда ўйинлар бўлиб ўтяпти.
Юқори савияда ташкил этилаётган ўйинларда ғолиб бўлган жамоа туманнинг финал босқичига йўл олади.







