Мазкур дастур доирасида Уйчи тумани Ўнҳаят МФЙда 700 метр ички ариқ тўлик бетонлаштирилмоқда. Бу томорқа хўжалигини сув билан таъминлашда катта аҳамиятга эги. Бундан ташқари, “Камолот” кўчасида янги тармоқ ва трансформатор қуриш ишлари бажарилди. Дастурга асосан 1 дона қуввати 250 кВА бўлган трансформатор пункти, 0,4 кВ тармоқ қуриш ишлари учун 164 та бетон таянч келтирилди. Туман ТЭТ ходимлари томонидан бетон таянчлар ўрнатилиб, 4,3 км 0,4 кВ тармоқ тортиш ишлари бажарилди.

"Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, маҳалла кексалар маслаҳат гуруҳи раиси А. Режаббоев ҳамда жамоатчилик кенгаши аъзолари маҳалла инфратузилмасини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, тавсиялар беришди.