Уйчи туманидаги 3-мактабда 1750 нафар ўқувчи билим олади. "Нуроний" жамғармаси туман бўлими раиси Т.Исматиллаев, кенгаш фаоли А.Нажмиддинов, Ўнҳаят МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси А.Режаббоев, фаол нуронийлар Ҳ.Аҳмедов, А.Нўъмоновлар мазкур билим масканида бўлиб, ўқувчилар билан суҳбатлашишди.

Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги "2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1-сонли Қарори ижроси ҳамда ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишилди. Фаол ўқитувчи ва ўқувчилар муносиб рағбатлантирилди.