Қадрли юртдошлар, партиямизнинг жонкуяр фаоллари! Барчангизни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал- демократик партияси ташкил топган кунга 18 йил тўлиши муносабати билан самимий муборакбод этаман. 18 йил деганда кўз олдингизга навқиронлик, ёшлик ва гўзаллик келади. Худди шундай партиямиз ҳам балоғатга етиб, мамлакатимиз сиёсий майдонида етакчилик мақомини эгаллаб турибди.
Партиямизнинг эришган ютуқлари жуда салмоқли. Биргина тадбиркору ишбилармон, кичик бизнесу фермер, томорқачию деҳқон хўжалиги, қўйингки, ўзини бизнес соҳаси вакилиман, деган шахс борки, уларни “биргаликда биз кучмиз” шиори остида бирлаштириб, мамлакат тараққиёти учун хизмат қилишга ундамоқда.
Бу йилги бўлиб ўтган президентлик сайловида ҳам партиямиздан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёев халқимизнинг тўлиқ ишончини қозониб катта муваффақиятга эришгани бизга фахр туйғуси билан бир қаторда янада масъулият талаб қилади.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ишлаб чиқилган Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини амалга оширишда халқимиз билан биргаликда ҳаракат қиламиз ва бу йўлда бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз. Азиз дўстлар!
Барчангизни яна бир карра партиянинг қутлуғ тўйи билан табриклаб, Сизларга ижодий баркамоллик, ривож ва омадлар ёр бўлишини тилаб қоламан.
Барно Мирзамова,Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, O'zLiDeP фракцияси аъзоси.






