Ҳафтанинг ҳар жума куни Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий маърифат соати ташкил этилмоқда.

Бугунги ўқувда иштирокчиларга муҳим ва долзарб мавзулар ҳақида маълумот берилди.

Жумладан:

Ҳаракатлар стратегиясидан-тараққиёт стратегияси сари;

Ҳафта давомида қабул қилинган долзарб норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;

"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси;

Хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ёш мутахассисларнинг лавозим маошига қўшимча устамалар тўлаш.