Уйчи тумани Машад маҳалласидаги "Янгиобод", "Нуробод 1", "Нуробод 2" кўчаларининг асфальтлаш бўйича таклиф "Ташаббусли бюджет"да маъқулланиб, ғолиблар сафига киритилди.

Бугун маҳалланинг аҳил фуқаролари бошланажак иш олдидан ифторлик дастурхони атрофига жамулжам бўлиб, яхши ният ва дуолар қилишди.