Қадрли маҳалла тизими фидойилари, фахрийлар!
22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” билан чин юракдан табриклайман.
Асрлар оша маҳалла – меҳр-оқибат, бағрикенглик, бунёдкорлик каби инсоний фазилатларни камол топтиришда, жамият ривожини таъминлашда хизмат қилиб келган. Бугун соҳадаги қатор ислоҳотлар натижасида маҳаллаларимизнинг нафақат ташқи манзараси, балки унда яшаётган инсонларнинг ҳам дунёқараши ўзгарган. Улар фаровонлик, ободлик сари катта марраларни белгилашган.
Бу сананинг Наврўз байрами шодиёналарига уланиб кетишида ҳам рамзий маъно бор. Байрам муносабати билан маҳаллаларимизда кенг кўламда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари амалга оширилди. Бунда сизларнинг ҳам алоҳида хизматларингиз бор.
Маҳалла еттилиги жамоасига улуғвор мақсадлари, улкан режаларини амалга оширишларида қатъий ишонч, азму шижоат тилаймиз.
Касб байрамингиз муборак бўлсин!
Шуҳрат МУСАЕВ, Уйчи тумани ҳокими.






