Авваломбор, дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз, азизларни, Сизлар орқали туманимиздаги барча шифокорларни, мўътабар фахрийларимизни - "Тиббиёт ходимлари куни" билан чин қалбимдан табриклаб, ўзимнинг энг эзгу тилакларимни изҳор этаман.

Кунни тунга, тунни кунга улаб, доимо бедор юрадиган, эл дардига малҳам бўлиб, олқиш олаётган, касбига садоқатли, фидойи ва жонкуяр шифокорларимизга сиҳат-саломатлик, хонадонларига файзу барака, ҳаётда ва меҳнат фаолиятларида бахт ва омадлар ёр бўлишини тилайман.

Ҳамиша эл дуосини олиб, ҳурмат-эҳтиромга сазовор бўлиб юриш, халқимизга садоқат билан хизмат қилиш ҳаммангизга насиб этсин.

Чексиз ҳурмат билан Муҳаммадзокир Маматхонов.