Жорий йилда халқ таълими тизимидаги барча мактаб ва муассасаларда йигирма минг
тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчати ўтқазишни режалаштириб олдик, -дейди туман ХТБ мудири Музаффар Мўминов. -Шу мақсадда ҳар бир секторда биттадан мактабда мактаб масъуллари иштирокида кўргазмали амалий семинарлар ташкил қиляпмиз.
Ана шундай семинарлардан бири бугун 2-сектор ҳудудидаги 45-мактабда ташкил этилди.






