УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Жийдакапа маданият марказида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди.

Унга Деҳқон маҳалласида яшовчи Маҳмудилла  Юнусов ҳамда Ҳамидахон Мирзааҳмедова, Бўстон маҳалласида яшовчи Рислиқхон ая ва Эргашали ота Исомиддинов,  Қумтепа маҳалласида яшовчи Жамилахон ая ҳамда Абдулаббос Акбаровлар таклиф этилди. Улар 51, 55, 58 йил оилалари билан тинч-тотув яшаб, фарзандларини комил инсонлар қилиб тарбиялашган. Тадбирга ҳарбийлар, ёш авлод вакиллари ҳам таклиф қилинди.

Республика “Нуроний” жамғармаси туман бўлими бошлиғи Т.Исматиллиев, меҳнат фахрийси Н.Раҳматов, байналминалчи жангчи Н.Бойматов, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси Д.Абдиқахаровлар тадбир мазмун-моҳияти ҳақида тўхталиб, кексаларга ҳурмат, ёшлар тарбияси, оилани асраш ҳақида мулоҳазалар билдиришди.

2, 14-мактаблар ўқувчилари иштирокидаги бадиий чиқишлар кечага янада файз бағишлади.

Тадбир ниҳоясида кеча қаҳрамонларига ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Учрашувни ташкил этишда Қумтепа МФЙ кексалар маслаҳат гуруҳи раиси М.Юлдашев жонбозлик кўрсатди.