Жорий йилнинг 2 ноябридан 10 декабригача "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси бўйича “Долзарб 40 кунлик” Уйчи туманида қизғин давом этмоқда.

-Туман ХТБга қарашли барча таълим муассасаларида бу ташаббус қизғин қўллаб-қувватланмоқда,-дейди туман ХТБ мудири Музаффар Мўминов.-Аввало, бунга ҳомийлар ва ташаббускорларни кенг жалб этяпмиз. Тўртта секторда ҳудудий семинарлар ташкилланиб,илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда.

Бугун 1-сектор ҳудудидаги 9-мактабда ана шундай хайрли ташаббус бошланди. Мактаб директори Алишер Тошпўлатовнинг таъкидлашича, жами мактабда 220 туп турли дарахтлар мавжуд бўлиб, яна 30 сотих экин майдонига 7 хил турдаги манзарали, 20 хил турдаги мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди. Жами 652 туп кўчат ўтқазилиб, кўчат ва дарахтлар сони 872 тупга етказилди.